Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш мустақил республикамизнинг асосий йўналишига айланди. Бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида суд хокимияти обрўсини ошириш, судларнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлаш, уларни жазоловчи органдан қонун устуворлигини таъминловчи, оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантиришга, ҳокимиятнинг алоҳида учинчи тармоғи сифатида бутун одил судлов тизимини қайта кўриб чиқиш ва демократлаштиришга қаратилиб, судлар ихтисослаштирилди, фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича алоҳида судлар ташкил этилди.
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш мамлакатимизни ривожлантириш стратегияси 5 та устувор йўналишининг муҳим тармоғи ҳисобланиб, бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида суд хокимияти обрўсини ошириш, судларнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлаш, уларни жазоловчи органдан қонун устуворлигини таъминловчи, оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантиришга, ҳокимиятнинг алоҳида учинчи тармоғи сифатида бутун одил судлов тизимини ислоҳ қилиш ва демократлаштиришга қаратилгандир.
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш мақсадида “Менинг маҳаллам - менинг судьям” ғояси асосида барча судьяларни ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар) ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиш шулар жумласидандир.
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фирибгарликка оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли қарори 4-бандига кўра: “Фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилиши” белгиланган.
Фирибгарлик жинояти ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ҳақ тўламай эгаллашда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулк эгаси ёки бошқа шахс ёхуд ваколатли ҳокимият органи мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият беради.
Агар шахс ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд айбдорда мулк қабул қилингандан кейин юзага келган бўлса, шахснинг ҳаракатлари фирибгарлик таркибини ташкил этмайди ва муайян ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш (масалан, шахснинг ўзига хўжалик юритиш, оператив бошқариш, ишончли бошқариш, етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш ва ҳ.к. мақсадида қонуний берилган мулкни қонунга хилоф тарзда ва ҳақини тўламай ўзининг ёки бошқа шахснинг мулкдорлигига қаратиши) сифатида баҳоланиши лозим.
Фирибгарлик жинояти Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддасига мувофиқ фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулк эгаси ёки бошқа шахсга маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёҳуд мулк эгаси ёки бошқа шахсни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.
Фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдор томонидан мулк эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган бошқа шахслар билан бўлган ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозим. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкин.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлар (масалан, қонунга мувофиқ тузилган қарз, кредит, аренда, прокат, пудрат, омонат сақлаш ва ҳ.к.)ни бажармаганлик учун жавобгарлик, башарти шахсниниг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқаролик қонунчилиги нормалари бўйича келиб чиқади.
Ўзганинг пул маблағларини ўғирланган (қалбакилаштирилган) кредит ёки ҳисоб картасидан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш, агар нақд пул маблағлари банкомат воситасида амалга оширилган бўлса, ўзганинг мулкини ўғирлаш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бироқ ўзганинг банкдаги ҳисобида турган пул маблағларини ўғирланган (қалбакилаштирилган) кредит ёки ҳисоб картасидан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш, фақат шахс кредит, савдо ёки сервис ташкилотининг ваколатли ходимини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан янглиштирган ҳолдагина (масалан, савдо ёки сервис марказида товарларга ёки хизматларга ҳақ тўлаш учун банк картасидан фойдаланган ҳолда шахс харид чиптасига картанинг қонуний эгаси ўрнига имзо қўяди ёки унинг номига қалбакилаштирилган паспорт тақдим этади) фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим.
Ижтимоий тўлов, нафақа, бошқа пул тўловлари (масалан, компенсациялар, суғурта тўловлари)ни ёки бошқа мулкни содир бўлиши қонунга кўра тўловлар ёки мулкни олиш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжудлиги (жумладан, олувчининг шахси, ногиронлиги, боқимандалари борлиги, уруш ҳаракатларида қатнашганлиги, ишга жойлаштириш имконияти йўқлиги, суғурта ҳодисаси рўй берганлиги) тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилишга ваколатли ижро ҳокимияти, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органлари, муассаса ёки ташкилотларга, била туриб, ёлғон маълумотлар тақдим этиш йўли билан олиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
11 октябрдаги 35-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият беради.
Шунингдек, фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.
Жиззах вилоят суди судьяси
Н.Эрназаров
Жиноят ишлари бўйича
Ғаллаорол туман судининг раиси
У.Хидирбоев