Зарбдор туманида очиқ мустақил танловларни ўтказишда иштирок этадиган давлат органлари ва ташкилотлари суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренингда 6 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида суҳбат комиссия аъзолари бўлган масъуллар иштирок этишди. Семинар-тренинг давомида очиқ мустақил танловларнинг жорий ҳолати, танловларда юзага келаётган муаммо ва уларни бартараф этиш чоралари, суҳбатни тўғри ташкил этиш ва уни ўтказишда қўйилган талаблар тўғрисида маълумотлар берилди.
Семинар-тренингнинг иккинчи қисми интерфаол усулда ташкил этилди ва берилган амалий вазифалар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.