facebook.com ижтимоий тармоғи орқали “Zarbdorlik tadbirkor prezidentda murojaat qildi” мавзусидаги видео мурожаатга расмий муносабат
Зарбдор туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотига кўра, Саттаров Шоҳимардоннинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний деб топилганлиги сабабли туман прократураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 236-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилинган бўлиб, тергов ишлари якунланган. Ҳозирги кунда суд муҳокамаси давом этмоқда. Суд муҳокама ишлари якунланиб, суд ҳукми эълон қилиниб, кучга киргандан сўнг қўшимча маълумот берилади.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати