Учрашувда 3-сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди. Жумладан: тиббий ёрдам, ичимлик суви, моддий ёрдам, имтиёзли кредит, ОТМ шартнома пулини тўлаб бериш каби масалалари кўриб чиқилди. 4 та мурожаат жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари вақт ва маблағ талаб этилганлиги сабабли тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати