Мамлакатимизда тадбиркор аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес ғояларини амалга ошириш,илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан "АНОР - 2022" Республика миллий кўрик-танлови Жиззах вилояти босқичи ўтқазилди.
Танлов натижаларига кўра: Жиззах шаҳри Умирова Навбахор “ Энг яхши Фермер”номинацияси, Жиззах шаҳри Абдуллаева Фотима “Энг яхши хизмат кўрсатувчи” номинацияси ҳамда Зарбдор тумани Тангибердиева Гулноза “Энг яхши ишлаб чиқарувчи” номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринларни эгалладилар. Ғолиблар Республика босқичида иштирок этади. “Анор 2022” Республика кўрик танловининг Республика босқичи 2022 йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати