Учрашувда туман Халқ Қабулхонаси мудири Б.Аралов, Нурафшон МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли ва ҳоким ёрдамчиси қатнашди.
Ўтказилган сайёр қабулда даволаниш учун моддий ёрдам, ичимлик суви, газ босимининг пасайиб кетганлиги ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича ташкилотларга йўналтирилди. Ижроси сектор раҳбари тоионидан назоратга олинди. Шундан сўнг илғор теримчиларга сектор раҳбари томонидан эсталик совғалар берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати