Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ва Зарбдор тумани Мудофаа ишлар бўлими билан ҳамкорликда "Кексаларни эзозлаш уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш- халқимизга хос эзгу фазилат" шиори остида, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида истиқомад қилаётган меҳнат фахрийси Баратов Нажмиддин ота хонадонида меҳмон бўлишди.
Нажмиддин ота ҳаёти давомида эл юрт хизматида бўлиб кўп йиллар ёш авлодларга таълим бериб узтозлик қилиб келдилар, мана бугун бу меҳнати самарасини кўраётганлиги тўғрисида сўзлади.
Шунингдек, тинчлик қадрини осойишта ҳаёт қадри нақадар улуғлиги бу кунлар ортида қанча қанча қийинчиликлар бўлганлиги тўғрисида сўзлаб, тинчликни асраб-авайлаш барчамизни бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди.