Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар учун яхши янгилик эълон қилинди (https://t.me/MyGovUz/1559).
Эндиликда my.gov.uz орқали (https://my.gov.uz/uz/service/641) ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олишлари мумкин.
Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкун.
Бандликка кўмаклашиш маркази ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатан ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.
Хизматдан фойдаланиш бепул, шунингдек, жуда осон ва қулай.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати