15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган ва ушбу сана 2019 йилдан буён мамлакатимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу сана республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга ҳамоҳанг."15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан "Янгикент" маҳалласининг хотин-қизлар фаоли ва Оқила аёллар гуруҳи ва онахонлар байрам муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими аёлларни байрам билан табриклаб, уларга самимий тилаклар билдириб ўтди. Тадбирда мактаб ўқувчиларининг ижодий чиқишлари ва меҳмонлар томонидан ташкил этилган мастеркласслар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
✍️Зарбдор туман Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Нилуфар Алламуратова.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати