2022 йил 18 октябрь куни, Зарбдор тумани Нуробод МФЙда, Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ё.Н.Акабоев ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида Нуробод МФЙ аҳолиси ўртасида сайёр қабул ва Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
3-сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг турли масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, ичимлик суви, симёғочлар ўрнатиш, моддий ёрдам киритиш каби масалалари кўриб чиқилди. 3 та мурожаат жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари вақт ва маблағ талаб этилганлиги сабабли тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати