31 август куни Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Зохидзода Даврони Абдуқодир бошчилигидаги делегация Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.31 август куни Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Зохидзода Даврони Абдуқодир бошчилигидаги делегация Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф бошида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ва делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, жорий йил 17-18 июнь кунлари "Сўғд-2022" халқаро савдо ярмаркаси фонида имзоланган келишувларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, делегацияга Жиззах шаҳрида янгидан ташкил қилинган ўрта ва олий таълим муассасалари, кичик саноат зонасида жойлашган автомобил заводи ҳамда бошқа корхоналар фаолияти таништирилди.
Якунда делегация Ўзбекистон Республикасининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этишди.
Маълумот учун Жиззах вилояти делегацияси вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида иштирок этганди (https://jizzax.uz/8575-zhizzah-viloyati-delegaciyasi-viloyat-okimi-ergash-saliev-boshchiligida-sd-2022-viii-alaro-savdo-yarmarkasida-ishtirok-etdi.html)
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати