Зарбдор тумани 2-сектор ҳудудида аҳолини қийнаб келаётган ва унинг энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали ҳар бир маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Жиззах вилоят прокурорининг 1-ўринбосари А.А.Шамсиев, Зарбдор туман прокурори Р.Машарипов ва ишчи гуруҳ аъзолари сектор ҳудудидаги Тараққиёт, Лалимикор, Янги ҳаёт, Янгиобод, Тоза уруғ, Оқбулоқ маҳаллаларида бугунги кунда долзарб бўлган муаммоларни ўрганди.