Ўзбекистон Республикаси Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлигининг навбатдаги сайёр қабули Зарбдор туман Мусиқа ва саънат мактаби биносида бўлиб ўтди.
Қабулда 45 нафар фуқаролардан турли масалаларда таклиф ва мурожаатлар қабул қилинди. 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал бўлди, қолганлари вақт ва маблағ талаб этганлаги учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.