Зарбдор туманидаги маҳаллаларда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш ва аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари дастури ижроси бўйича жорий йилнинг 25 октябрь куни бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Рахимов, туман адлия бўлими ва идоралари томонидан тумандаги энг олис, туман марказидан 60 км узоқликда жойлашган "Ёшлик" маҳалласида “Иқтисодий жиноятлар” келиб чиқиш сабаблари, ҳуқуқий оқибати, ушбу жиноятлар учун жавобгарлик масаласи аҳолига манзилли тартибда етказилди.
Бир вақтнинг ўзида фуқаролар ўртасида сайёр қабул ташкил қилиниб, 10 та (соғлиқни сақлаш, паспорт, нафақа ва пенсия тайинлаш, фермер хўжалигини тугатиш ва б.) мурожаатлар қабул қилинди ва қонуний ҳал этилиши белгиланди.
Қонунчиликдаги сўнги янгиликлардан хабардор қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Зарбдор туман Адлия бўлими