Зарбдор туманининг “Бўстон” шаҳарчасида маҳаллий аҳоли ўртасида Республикамиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, зиёлилар, шоир, ёзувчилар, киноактёрлар иштирокида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
“Дўстлик”, “Шодлик” ва “Наврўз” маҳалласи аҳолисига юртимиздаги тинчлик, осойишталик, тинч, осуда, фаравон ҳаётимизни қадрлаш, юртбошимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар тарғибот қилинди.
Тадбир давомида элимиз севган таниқли санъаткорлар, сўз усталари томонидан намойиш этилган Ватанни мадҳ этувчи концерт дастури, саҳна чиқишлари маҳалла аҳолисига янада кўтаринкилик, байрамона кайфият улашди.
Зарбдор тумани ҳудудларида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.