Зарбдор туман прокуратураси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят Адлия бошқармаси ходимлари билан хамкорликда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Аҳоли учун кафолатланган ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилишни ўрганиш мақсадида учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда вилоят депутати А.Азимов ва туман халқ депутатлар кенгаши, ФВВ туман бўлими ходимлари иштирок этди.
Учрашувда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, оналик ва болалик ҳамда соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида юзага келаётган муаммолар, йўл қўйилаётган қонун бузилиши ҳолатлари, салбий ҳолатларни бартараф қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳани янада ривожлантиришга қаратилгани қисқа вақт ичида ўз самарасини бериб, ҳудудларда аҳоли муаммолари билан ишлашга масъул бўлган раҳбар ходимлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқди.
Шунингдек диний экстремизмнинг олдини олиш, турли экстремистик гуруҳлар тузоғига тушиб қолмаслик борасида тушунтиришлар берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати