Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган – она тилимизга, миллийлигимизга мутлақо ёт бўлган “Одам савдоси” деб аталмиш трансмиллий жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур жиноят қулликка ўхшаш шаклларда содир қилинади. Бундан ташқари, эксплуатация қилиш, инсонни “товар” сифатида сотиш, инсон омилларидан фойдаланиш йўли билан даромат орттириш билан боғлиқлиги сабабли ўта ҳавфли жиноятнинг мазмун-моҳиятини касб этади. Шу қаторда болалар савдоси одам савдосининг бир кўриниши ва болалар савдоси жиноий фаолиятнинг ўта хавфли туридир.
Болалар савдосига фақатгина Ўзбекистон Республикасининг муаммоси сифатида қарашимиз нотўғри, чунки ҳозирги кунда одам савдоси, шу жумладан болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар кўплаб мамлакатларда тарқалиб бутун дунё ҳамжамиятини ҳавотирга солмоқда. Энг ачинарлиси, болалар савдоси билан боғлиқ жиноятчиликнинг кенг тарқалишига: аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари – ишсиз юрган фуқаролар, турмуш ҳаётида кўп қийинчиликка учраган аёллар ва ота-онасининг эътибори ва қаромоғидан четда қолган вояга етмаган шахсларни ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланаётганлигидир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида, бугунги кунда ушбу болалар савдосининг олдини-олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Аввало бу даврда болалар савдоси жиноятларига барҳам беришнинг ҳуқуқий норматив базаси шакллантирилгани эътиборга лойиқдир.
Маълумки, миллий қонунчилигимизда яъни Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексида ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш, бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Шунингдек боланинг ота-онаси бўлмаганда ёки улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ва бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда унинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланган.
Шу қаторда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилнинг 11 июнида янги таҳрирда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг миллий қонунчилик асосларини, шу ўринда вояга етмаганлар савдоси профилактикасини ёратиб мустаҳкамлаб берди. Мазкур Қонуннинг 30,31 ва 32-моддаларида, болаларни тарбиялаш борасидаги ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни аниқлаш, ғайриижтимоий ҳаёт тарзини кечираётган оилаларни ва давлат ҳимоясига муҳтож болаларни уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида аниқлаш, болалар уйларининг ва туғуруқ комплексларининг фаолияти мониторинги каби вояга етмаганлар савдоси профилактикасининг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олган. Шунингдек Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсни идентификация қилишда - одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсни идентификация қилиш махсус жиҳозланган хонада, қайд этишнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда, қонуний вакил ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органининг вакили ҳозирлигида, руҳшунос албатта иштирок этган ҳолда, шунингдек вояга етмаган шахснинг жинси, ёши ва бошқа ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши кераклиги, вояга етмаган шахсни одам савдосидан жабрланган ҳамда одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор, унинг розилигидан қатъи назар, қабул қилинади, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахсга нисбатан эса унинг ихтиёрий розилиги билан, қонуний вакилнинг ва (ёки) ҳомийлик ҳамда васийлик органи вакилининг, тегишли ихтисослаштирилган муассаса вакилларининг мурожаати асосида қабул қилиниши белгиланган бўлса, одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсни ҳимоя қилиш ва унга ёрдам кўрсатиш бўйича эса - Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кафолатланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг болалар ҳуқуқларини ва бу ҳуқуқларни амалга ошириш кафолатларини тартибга солувчи халқаро шартномалари асосида ҳуқуқ ҳамда эркинликлар таъминланиши, агар одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахснинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахснинг ёши номаълум бўлса, бироқ у ўн саккиз ёшга тўлмаган деб тахмин қилиш учун объектив асослар мавжуд бўлса, бундай шахснинг ҳақиқий ёши узил-кесил аниқлангунига қадар унга ушбу моддада ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларга ёрдам кўрсатиш учун назарда тутилган ёрдам берилиши, одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахс, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахс ихтисослаштирилган муассасаларга катталардан ажратилган ҳолда жойлаштирилиши кераклиги, ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштирилган одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахсларга давлат таълим муассасаларида таълим олиш, оиласи ёки қариндошлари билан алоқа боғлаш имконияти таъминланиши, агар одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахслар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган вояга етмаган шахслар қонуний вакилларининг ҳомийлигисиз қолган бўлса ёки уларнинг турган ери тўғрисида хабардор қилинмаган бўлса, ота-онасини ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларни ёхуд бошқа қариндошларини қидириш чоралари кўрилиши назарда тутилган.
Ҳозирда одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш глобал аҳамиятни касб этмоқда. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, дунё миқёсида ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бўлиб, ачинарлиси улар орасида 1,2 миллиондан зиёди болалардир. Шу боис барча давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигига эҳтиёж тўғилиб, бу борада давлатлараро доирасида ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш ҳам кучларни бирлаштириш тақазо этмоқда. Бу борадаги масала халқаро миллий қонунчилик нормаларида тартибга солиниши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш борасида аҳолининг турли қатламлари, айниқса, аёллар вояга етмаган шахсларга одам савдоси каби иллатнинг фаровон турмуш-ҳаётимизга салбий оқибатлари тўғрисида маҳаллалар, одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга бўлган давлат органлари, хусусан Ички ишлар вазирлиги, прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий соҳа вакиллари томонидан аҳолининг гавжум жойларида, маҳаллаларда, турли хил таълим муассасаларида, давлат идоралари, корхона муассаса, ташкилотларда тарғибот-ташвиқот ва кенг тушунтириш ишларининг олиб борилиши билан бир қаторда, бу борада ҳар биримиз маъсулият билан ёндашиб ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятимизни оширишимиз асосий вазифларимиздан бири сифатида қарашимиз зарур.
Жиноят ишлари бўйича
Зарбдор туман судининг
раиси Ш.Х.Мирзаахмедов