Маълумки, Конституция қабул қилинганлиги ўттиз йиллиги муносабати билан Президентимиз "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади (https://lex.uz/uz/docs/6281567).
Шу муносабати билан, Зарбдор туманида ҳам барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари ва бошқалар, жами 65 нафар шахсларга эсдалик нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирни туман ҳокими Зафар Рузиев кириш сўзи билан очиб бериб, йиғилганларни байрам билан қутлади.
Жумладан, туман ҳокими ўз табригида, Бош қомусимиз инсонлар ҳуқуқи ва эркинлигини, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг миқёсидаги ислоҳотларни амалга оширилишига пойдевор қўйганлиги хусусида сўз юритди.
Тадбир давомида эсдалик нишонлари ўз эгаларига топширилди ҳамда туман Маданият бўлими томонидан куйланган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Барча мукофотланганларни муборакбод этамиз!!!
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати