Туман ҳудудида 2022 йил 15 ноябр–15 декабр кунлари “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш бўйича Зарбдор туманида жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 09:00да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари, туман секторларга бириктирилган ходимлар, туман хокими ўринбосари А.Эржигитов, туман ФВБдан 21 нафар хизматчилар, уй-жой мулкдорлар ширкатларидан 3 нафар, туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лейтенант Л.Ачилов бошчилигида 5 нафар ходимлар, туман ДСИ ходимлари, туман прокуратурасидан 2 нафар, туман “Ҳудудгазтаъминот” Зарбдор туман газ таъминоти филиалидан 10 нафар, туман электр тармоқларидан 6 нафар, 4 нафар МФЙ раислари иштирокида йўриқномавий йиғилиш ўтказилди.
Йўриқномадан сўнг 1-сектор ҳудуди бўйича “Мустақиллик” МФЙ, 2-сектор ҳудуди “Оқбулоқ” МФЙ, 3-сектор ҳудуди “Ойбек” МФЙ ва 4-сектор ҳудуди “Тинчлик” МФЙларда кун давомида 241 та аҳоли хонадонларида ўрганишлар ташкил этилди.
Зарбдор туман ФВБ бошлиғи ўринбосари
капитан Холмуродов Санжар