Зарбдор туманида истиқомат қилаётган ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга мухтож 11 та оилага “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 38 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Оилаларга ажратилган моддий ёрдамлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зарбдор туман Халқ қабулхонаси мудири Б.Аралов, туман ҳокими З.Рузиев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Қодиров, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Каримовалар томонидан топширилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати