Пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш мамлакатимизнинг амалдаги қонунлари билан таъқиқланган. Бироқ, айрим фуқаролар буни била туриб, шу иш ортидан фойда топишга уринмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Ғаллаорол туман суди раиси А.Норбеков раислигида ўтказилган суд мажлисида ана шундай фаолият билан шуғулланиб келаётган Н.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддасига асосан, тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Ғаллаорол туман ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг Сангзор 15 ЙПХ масканида ЙПХ ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи фуқаро Н.О бошқарувида бўлган автомашина тўхтатиб текширилганга автомашинанинг юкхонасида 7150 дона “Британик 20 дона “Петардь” ва 48 дона “Соловеи разьойник” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, мавжуд пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилган.
Суд мажлисида ҳуқубузар айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини маълум қилиб, бошқа бундай ноқоний ишларга қўл урмаслиги ҳақида сўз берди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик қонунга зид эканлигини била туриб шуғулланган ҳуқубузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда 1,5 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган пиротехника воситалари тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.
Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси А.Норбеков