Маълумки, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган. Хусусан, Конституциямизнинг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Аммо ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.
Шунинг учун амалдаги Оила кодексининг 96-моддасида ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт экани қатъий белгилаб қўйилган.
Аммо ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.
Шунинг учун амалдаги Оила кодексининг 96-моддасида ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт экани қатъий белгилаб қўйилган.
Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда бола таъминоти учун алимент суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилади.
Мажбурий ижро бюроси Зарбдор туман бўлими томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга ошрилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан Жорий йил бошидан фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган 3 нафар фуқаролар жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 122-моддасига асосан 2023 йил бошидан фарзандини моддий таъминлашдан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ҳулоса қилмасдан бўйин товлаб келган фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етгунга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.
Давлат ижрочиси Р.Ўрозбоев