Пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули вафот этган фуқаронинг оила аъзоларига вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади. Бунда пенсионер вафот этган ой учун банк пластик картасига кирим қилинган маблағлар вафот этган пенсионернинг оила аъзоларига қайта тўланмайди ва Пенсия жамғармасига қайтарилмайди.
Оиланинг бир неча аъзолари олинмай қолган пенсия пули учун мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия пули улар ўртасида тенг тақсимланади.
Кўрсатиб ўтилган пенсия пулини олиш учун пенсионер вафот этганидан сўнг олтмиш кундан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Зарбдор туман Пенсия жамғармаси