Зарбдор тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Мустакиллик” маҳалласида Зарбдор туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан томорқачиликни ривожлантириш мақсадида “Томорқа даромад манбаи”, томорқада эртанги сабзавот маҳсулотлари етиштириш мавзусида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.
Томорқадан самарали фойдаланиш оилалар фаровонлигини таъминлаш билан бирга, бозорларимизни сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим манбадир.
Азалдан халқимиз заминга меҳр бериб, нафақат рўзғорини, балки эл дастурхонини тўкин қилиб келган. Томорқага берилган “кони фойда”, “даромад манбаи”, “етти хазинанинг бири” каби таърифлар бежиз айтилмаган.
Бугун “Мустакиллик” маҳалласида ўз томорқасида самарали фойдаланиб, мўл-кўл озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштираётган оилалар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Улар тумандаги деҳқон бозорларини мўл-кўл маҳсулотлар билан таъминлашда ўз хиссаларини қўшишаяпти. Кўргазмали амалий семинар иштирокчилари маҳалладаги бир қанча томорқадан самарали фойдаланаётган хонадонларда бўлишиб улар тажрибасини ўргандилар.
Ушбу Кўргазмали амалий семинар Навоий, Равот ва Тозауруғ МФЙларда ҳам давом этди.
Кўргазмали амалий семинарда Республика Фермерлар Кенгаши мутахассиси Зайниддин Файзуллаев, Жиззах вилоят фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши ходими Акмал Омонов, Зарбдор туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Сахобиддин Хожикулов, Кенгаш агрономи, Кенгаш мутахассислари ва МФЙ раиси ва хоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати