Маълумки, жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизла референдум ўтказилди. Ушбу референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ёқлаб овоз берди. Бу, аввало, халқимизнинг Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари муштараклигидан далолат бермоқда.
Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, халқимизнинг фаровонлигини янада оширишга қаратилгандир.
Бинобарин, ушбу Конституцияда одил судлвга доир бир қатор янги конституцион нормалар қўшилди. Жумладан, Конституциянинг 27-моддасида ҳар ким экркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги, шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланди. Бундан ташқари, Конституциянинг 28-моддасида айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланиувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги, гумон қилинувчи, айбланиувчи, судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиш мумкинлиги, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона даилил бўлса, у айбдор деб топилиши ва жазога тортилиши мумкин эмаслиги, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эгалиги, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги каби Конституциявий нормаларнинг белгиланиши суд тизимига аҳолининг янада ишончи ошишига, одил судлов, адолатга бўлган ишончнинг мустаҳкамланишига замин яратади десак муболаға бўлмайди.
Суд тизимининг мустақиллиги ҳам Конституцияда яна бир карра мустаҳкамланди. Жумладаг, Конституциянинг 136-моддасига кўра судьялар муайян ишлар бўйича хисобдор бўлмайди. Судьялар дахлсиздир. Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди. Судьяни муайян ишнинг муҳокмасидан четлаштиришга, унинг ваколатларини бекор қилишга ёки тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилдаи. Суднинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Албатта, суд тизимининг мустақиллиги, судьялар дахлсизлигининг Конститутсия даражасида белгиланиши мамлакатда одил судловни амалга оширишда қўйилган енг катта қадамдир!
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси
Ш.Бегматов