Ижтимоий тармоқларда “Онлайн аукционда ютилган ер қонуний эмасми?” мавзусидаги мурожаатга расмий муносабат.
Мурожаатда “Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Янги ҳаёт” маҳалласидан Лола Жураева ва бир гуруҳ маҳалладошлари бундан 2 йил олдин онлайн аукциондан ҳар бири 1 гектардан ер ютиб олишган. Барчаси қонуний таризда расмийлаштирилган, тўловлар тўланган. Ўз ҳисобларидан ерга ишлов берилган, экин экишган. Бироқ бугунги кунга келиб ернинг эгаси чиқяпти, зўравонлик билан олиб қўймоқчи. Туман мутасаддилари эса ёлғон ваъдалар билан овора бўлиб, ҳеч қандай амалий чора кўришмаяпти. Ваҳоланки, ерни мутасаддиларнинг ўзлари расмийлаштириб берган”лиги борасида мурожаат йўллаган. (Мурожаатчи Лола Жураева Оқар МФЙда истиқомат қилади)
Зарбдор тумани қишлоқ хўжалигининг маълумотига кўра, “Мирзиё-Мирсултон” фермер хўжалигининг Зарбдор туман ҳокимлигининг 24.01.2019 йилдаги 246-сонли ҳамда Зарбдор туман ҳокимининг 03.09.2020 йилдаги 722-сонли қарорининг 159-контурига оид қисмини ҳақиқий эмас деб тўғрисидаги даъво аризаси, Жиззах туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантирилиб 05.04.2023 йилда Зарбдор туман ҳокимининг 03.09.2020 йилдаги 722-сонли қарорининг 159-контурига оид қисми ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Мазкур қарор Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 12.06.2023 йилдаги қарори билан бекор қилиниб маъмурий иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Жиззах туманлараро маъмурий судининг раиси А.Урунов маъмурий ишни мазмунан ва қонуний ўрганиб, “Мирзиё-Мирсултон” фермер хўжалигининг Зарбдор туман ҳокимлигининг 24.01.2019 йилдаги 246-сонли ҳамда туман ҳокимининг 03.09.2020 йилдаги 722-сонли қарорининг 159-контурига оид қисми ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида 08.08.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан “Оқар” МФЙ ҳудудидаги 15 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати