Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Зарбдор” газетасининг бош муҳаррири Ғуломжон Ҳамзаевнинг мурожаати юзасидан расмий муносабат.
Қурилиш бўлимининг маълумотига кўра мурожаатда Ғ.Ҳамзаев ўзи яшаб турган маҳалла кўчаларини асфальтлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат йўллаган. У яшаб турган кўчанинг 150 метр жойи тупроқ йўлли кўча бўлиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўча тўлиқ қум-шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.