Ижтимоий тармоқларда Зарбдор тумани Шарқ Юлдузи МФЙ ҳудудидаги чиқиндихонада юзага келган ёнғин аҳолига ноқулайлик туғдираётганлиги тўғрисидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат.
“Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалиининг маълумотига кўра ушбу чиқиндихона аҳоли яшаш пункити (Ш.Юлдузи МФЙ)дан икки километр узоқликда жойлашган бўлиб, юзага келган ёнғин Зарбдор тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан тўлиқ бартараф этилди.