Жорий йилнинг 31 январь куни Зарбдор тумани худудида жойлашган 4-умумтаълим мактаби биносида, мактаб ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси О.Ю.Эгамбердиев ҳамда судья А.Пулатовлар томонидан бугунги кунда ёшларнинг хуқуқий маданиятини юксалтириш ва уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш долзарб масала хисобланишини маълум қилиб давра сухбати ташкил этилди.
Суд раиси О.Ю.Эгамбердиев сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади.
Ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «беш муҳим ташаббус»ни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Юртимизда ташкил этилаётган янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, замонавий IT-парклар, маданият муассасалари ва спорт иншоотлари, мутлақо янги намунадаги таълим масканлари — «Президент мактаблари», «Темурбеклар мактаби», «Ижод мактаблари» бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2024 йил мамлакатимизда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.
Ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатимизда 2020 йил декабрь ойида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлари форумида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномасида қайд этилган ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ вазифалар белгиланганлигини билдириб ўтиб, ўқувчиларга суд тизими ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид нормалар, уларнинг мазмун моҳияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.