Зарбдор туманида “Келажагимиз эгалари” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Зарбдор тумани “Нуробод” МФЙда 50 ўринга мўлжалланган давлат хусусий шерикчилик асосида “Келажагимиз эгалари” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Давлат хусусий шерикчилик асосида “Келажагимиз эгалари” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бугунги кунгача 25 ўринли эди. Бугун ушбу мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринли қилиниб фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят мактабгача таълим бошқармаси Педагог кадрлар сифатини ошириш бўлими мутахассиси Б.Рашидова, туман мактабгача таълими бўлими М.Сафарова ва ота-оналар иштирок этишди. Очилиш маросими “Янги йил” тадбирларига уланиб кетди.
Тадбирда болажонлар иштирокидаги рақс ва шеърлар иштирокчиларга манзур бўлди.
Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати