Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида “Сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли ва ёшлар учрашувлари” юзасидан маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Зафар Рузиев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Маъруфжон Хўжамқулов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ёқубжон Акабоев, 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Бегимқул Қулматов, шунингдек, тегишли ташкилот раҳбарлари, аҳоли, ёшлар, маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирок этдилар.
Учрашувда аҳолининг тадбиркорлик, ижтимоий ёрдам, сув ва йўлларни таъмирлаш, кам фоизли кредит олиш, деҳқончилик учун ер олиш, талаба контракт пулларини тўлаш каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди.
Аҳоли томонидан билдирилган 20га яқин мурожаатлар раҳбарлар томонидан тегишли ўрганилиб, уларни тез орада ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Бундан ташқари сектор раҳбарларининг жойларда ўтказилган учрашувлари ва унда кўриб чиқилган таклиф ва мурожаатлари ижобий топаётганлиги ҳақида ҳам қикр мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Тадбир якунида маҳаллий журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати