Зарбдор тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган, жумладан Пробация гуруҳи назорати остида турган шахслар ва жиноят содир этишга мойил бўлган маҳкумларнинг иш ва яшаш шароитлари ўрганилди. Уларга билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслиги, суд томонидан тайинланган жазоларни белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилган ҳолда ўташликлари, жазони муносиб хулқ атворда ўтаган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод қилиниши ҳамда белгиланган жазо муддатини ўташдан бўйин товлаган ҳолларда уларга нисбатан оғирроқ жазо тури билан алмаштирилиши тушутирилиб борилмоқда.
Бундан ташқари назорат остидаги озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумларнинг тунги вақтда яшаш манзиллари текширилиб, суд ҳукмининг бажарилиши ва жазони ўташ тартиб қоидалари тушунтирилди.
Зарбдор тумани ИИО Пробация
гуруҳи катта инспектори майор
Х.Хаджақулов