Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сиёсий партияларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва мавқейини мустаҳкамлаш борасида чиқарилган чора- тадбирлар дастури ижросини таъминлаш, депутатлар ва халқ ўртасида доимий мулоқотни ўрнатиш мақсадида йил давомида Сайёр қабуллар ўтказиш режаси тузилган. Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаш ўринбосари Меҳри Бобоева, Хотин- қизлар ва ёшлар масалалари бўйича сектор мудири Жамила Ёдгорова, Зарбдор туман ХДП кенгаши раиси Хасан Умаров, Халқ демократик партияси ва маҳаллий кенгаши 3-Тинчлик сайлов округидан депутат Нилуфар Алламуратовалар иштирокида 2022 йил 17 февраль куни "Шодлик" маҳалласида "Сайёр қабул" ва "Депутат билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида фуқаролар билан мулоқот ўтказилди.
Сайёр қабулни самарали ва юқори савияда ўтказиш учун туман халқ таълими бўлими, туман газ таъминоти корхонаси, туман электр тармоқлари корхонаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман пенсия жамғармаси ва туман сувоқова корхонасидан вакиллар иштирок этиб, аҳолидан тушган мурожаатлар бўйича тегишли тартибда кўрсатма ва топшириқлар берилди.Аҳолини қийнаган энг катта муаммолардан бири Шодлик маҳалласидаги Ниҳол массивида мактаб ва боғча қуриш керакли алоҳида айтилди.
2019 йилдан бери муаммо кўтарилаётганлиги лекин натижа бўлмаётганганли масъуллар ва аҳоли томонидан айтилди.Бу бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаат билан чиқишга келишиб олинади.Сув масаласи, газ, йўл масаласи, электр энергия масалалари тегишли раҳбарлар томонидан ечилиши айтиб ўтилди.
Хотин- қизлар учун уй жой олиш масалалари бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.Оилавий муаммолари бор оилаларнинг масалалари ҳам масъуллар томонидан кўриб чиқилди.
2022 йил 8 февралдаги 11-04/262-сонли хатнинг 4-иловасидаги саволномасидан келиб чиқиб, ҳудуд бўйича янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, ўрганиш натижасида ёшларни бандлиги таъмилаш мақсадида ҳудуддаги ишлаб чиқариш фабрикасига жалб қилинди.
3- Тинчлик сайлов округидан депутат Нилуфар Алламуратова.