2022 йил 22 февраль куни Зарбдор туманидаги “Зарбдор касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да “Тумандаги ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларнинг муносиб иш топишига кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” маҳаллий журналист ва блогерлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди.
Зарбдор касб-ҳунарга ўқитиш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августидаги ПҚ-4804-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги тасарруфида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда мазкур марказда 15 турдаги “Тикувчилик”, “Ошпаз-қандолатчи”, “Ёш болалар тарбиячиси ва қарияларни парваришловчи (Энага)”, “Аёллар сартароши”, “Эркаклар сартароши”, “Болалар массажи”, “Бухгалтерия”, “Хорижий тил курслари”, “Кампьютер АТ мутахассиси”, “Мебель устаси”, “Электормонтиёр”, “Спнтехник”, “Электргазпайвандчи”, “Қишлоқ хўжалиги соҳалари мутахассиси” каби ишчи касбларга Зарбдор тумани ва туманга қўшни туманларда жойлашган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмалари асосида ҳамда касб эгаллаш истагида бўлган ишсиз фуқаролар ўзлари танлаган йўналишлари бўйича мутахассисликларга эга бўлмоқдалар.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Зарбдор туман ҳокимлиги ташаббуси билан Зарбдор касб ҳунарга ўқитиш марказига Зарбдор туман ногиронлар жамияти ходимлари ҳамда 34 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ташриф буюришди. Мазкур фуқаролар ўқув марказида мавжуд касблар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди, дарс жараёнлари билан таништирилди.
Ушбу медиа-турда маҳаллий журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати