Жорий йилнинг 24 февраль куни Зарбдор туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижроси юзасидан сектор раҳбарлари, ишчи гуруҳ аъзолари, жамоатчилик фаоллари, маҳалла раислари ва инспекторларга ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Зарбдор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармонининг мазмун моҳияти Фармонда кўрсатиб ўтилган жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлар тушунтирилди. Йиғилишда ҳар бир субъектнинг вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясининг февраль ойи учун йиғилиши бўлиб, йиғилишда комиссия ишчи гуруҳи ва аъзолари томонидан йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир раҳбар ва ходимларга аниқ, мақсадли топшириқлар, шунингдек ўрганилиши лозим бўлган ҳудуд ҳақида жамланган маълумот ва хабарлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда кенг қамровли “Профилактика куни” тадбири ўтказилди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати