Бугун Зарбдор туманида "Қадриятлари қадр топган она Ватаним, Жиззахим" шиори остида "Sumalak_party" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарбдор туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, умумтаълим мактаблари, маданият бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган байрам тадбири катта дошқозонда қайнаётган халқимизга хос миллий ва баҳорий таом саналган Сумалак атрофида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Р.Анқаев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими бошлиғи И.Умаровалар сўз олишиб, барчани яқинлашиб келаётган баҳорий байрамлар билан табрикладилар ва барчага хушкайфият тилаб, тадбирни очиб бердилар.
Байрам тадбири давомида миллийлигимизни акс эттирган кўргазмалар, спорт мусобақалари, китобхонлик кўргазмалари, миллий куй-қўшиқлар ва қизиқарли викторина ўйинлари ташкил этилиб, барчага эсда қоларли лаҳзаларни туҳфа этди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати