Туман ҳокими З.Рузиев бошчилигида сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари ва масъул раҳбарлар Дўстлик ва Наврўз маҳалласидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.
Бўстон шаҳарчасида ободонлаштириш ҳамда “Яшил йиллик” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирар экан, қисқа муддатларда маҳалладаги барча кўчаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.
Навбатдаги манзил Наврўз МФЙда жойлашган “Олтин водий” маданият саройининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.