Зарбдор тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ёшлик” МФЙда туман ҳокимлиги, аҳоли банндликка кўмаклашиш бўлими ва фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги "Хотин-қизлар муоммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 145-сонли қарори ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, томорқадан фойдаланиш тартиби бўйича суҳбатлар олиб борилди.
“Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизларимизни касбга ўқитиш ҳамда деҳқончилик қилиш учун ер ажратилиши бепул амалга оширилиши тушунтирилди
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати