Зарбдор туман ҳокимлиги, туман спортни ривожлантириш бўлими ва туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбек футболининг 110 йиллиги” муносабати билан спортнинг футбол тури бўйича 2009-2010 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Республика турнирига старт берилди.
Мусобақани туман ҳокими Зафар Рузиев очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 16 та жамоа жорий йилнинг 25-29 апрель кунлари ўзаро куч синашади.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати