Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Ушбу ҳашарда туманимиздаги Бўстон шаҳарчасида жойлашган “Олтин водий” маданият саройи бугунги кун талаблари асосида кўркам қиёфа топмоқда. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу маданият саройининг ҳовлисига 2 000 дан зиёд қимматбаҳо дарахт кўчатлари олиб келинди. Лола дарахти, Ҳаворанг кипарис арчаси, Қрим қарағайи, Италия қизил олчаси ва кўплаб маҳаллий манзарали ва мевали дарахтлар экилди.
Ушбу кўчатларни экишда махсус билим ва малака талаб этади. Буни англаган боғбонларимиз кўчатларни ўтқазиш учун мўлжалланган хандақлар махсус дренажлар икки метр чуқурликда қазилди. Дарахт кўчатлари тезда унуши учун ўғитлар ҳам келтирилиб, алоҳида меҳр билан экилмоқда.
Тадбирда сектор раҳбарлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим, туманимиз нуронийлар ва туман ободонлаштириш ходимлари фаол иштирок этишмоқда.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати