Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги "Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллар) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ҚҚ-320-сонли Қарорига асосан 2022 йил 16 май кунидан бошлаб Зарбдор туманидаги маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтади.
Азиз тумандошлар ушбу сайловларда фаол иштирок этайлик!
Жорий йилнинг 17 май куни:
- “Адиробод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 16-00 да 4-умумтаълим мактаби биносида;
- “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 30-умумтаълим мактаби биносида;
- “Оқар” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да Зомин 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида;
- “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 6-умумтаълим мактаби биносида;
- “Шарқ Юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 31-умумтаълим мактаби биносида;
- “Янгикент” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 18-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Адиробод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Келдибекова Санобар Абдурахмоновна 1976 йилда Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида туғилган, маълумоти олий, 2021 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-мактабгача таълим. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Келдибекова Санобар Абдурахмоновна 1993-2007 йилларда Зарбдор тумани 4-умумтаълим мактаби бошлангич синф ўқтувчиси вазифасида ишлаган. 2018 йил январ ойидан Зарбдор тумани 12-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
С.Келдибекова 29 йилдан буён “Адиробод” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Турсунмуродов Қўчқор Отабекович 1971 йилда Жиззах вилояти, Дўстлик туманида туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Турсунмуродов Қўчқор Отабекович 1995-2015 йилларда Зарбдор тумани “Шароф” фермер хўжалиги бошлиғи, 2015-2018 йилларда Зарбдор тумани “Рашид-Зоҳид” фермер хўжалиги ҳисобчиси, 2020-2021 йилларда Зарбдор тумани “Адиробод” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида ишлаган. 2021 йил декабр ойидан Зарбдор тумани “Хуштам ўлка” фермер хўжалиги ҳисобчиси вазифасида ишлаб келмоқда.
Қ.Турсунмуродов 36 йилдан “Адиробод” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Аллаёров Исоқ Бозорбоевич 1964 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1985 йилда Сирдарё давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-физика-математика фани ўқитувчиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Аллаёров Исоқ Бозорбоевич 1985-1996 йилларда Зомин тумани 53-мактаб физика фани ўқитувчиси, 1996-2017 йилларда Зомин тумани “Алишер-Б” фермер хўжалиги раҳбари, 2017-2021 йилларда Зарбдор тумани “Оқарлик Жаҳонгир” фермер хўжалиги раҳбари Зарбдор тумани “Оқарлик Жаҳонгир” фермер хўжалиги раҳбари лавозимларида ишлаган. 2021 йил март ойидан Зарбдор тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
И.Аллаёров 1964 йилдан буён “Навбаҳор” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Шаханов Комилжон Сафарович 1969 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги-агроном. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Шаханов Комилжон Сафарович 1986-1987 йилларда Зомин тумани 64-қурилиш пудрати ишчиси, 1987-1989 йилларда ҳарбий хизматда, 1990-2002 йилларда Зомин тумани “Оқар” қишлоқ хўжалиги иш бошқарувчиси, 2002-2005 йилларда Зомин тумани “Сафар ота” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 2005 йилдан Зарбдор тумани “Саловатли” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси вазифасида ишлаб келмоқда.
К.Шаханов 1969 йилдан “Навбаҳор” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Оқар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Хатамов Ўктам Норбоевич 1964 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Мутахассислиги-инженер-иқтисодчи. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Хатамов Ўктам Норбоевич 1980-1981 йилларда Зомин тумани “Прогресс” совхози 1-разрядли слесарь, 1981-1983 йилларда Тошкент ирригация ва сув хўжалиги институи Янгиер шаҳри филиалида лобарант, 1984-2002 йилларда Зомин тумани “Прогресс” совхоз қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, 2002-2006 йилларда Зомин тумани “Оқар” сув истеъмолчилар уюшмасига қарашли “Зиёдулла” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, 2006-2007 йилларда Жиззахнефтбазаси унитар корхонаси Даштобод филиали “Оқар” сув истеъмолчилар уюшмаси фермерларга ёқилғи тарқатиш шаҳобчаси 4-разрядли оператори, 2007-2017 йилларда Зомин тумани “Оқар” сув истеъмолчилари уюшмаси раиси, 2017-2019 йилларда Зомин тумани “Оқар” сув истеъмолчилари уюшмаси раиси вазифаларида ишлаган. 2019 йил май ойидан Зарбдор тумани “Оқар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Ў.Хатамов 1964 йилдан Оқар маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Г.Юлдошева фаолиятини 1989 йилда Зомин тумани 11-мактаб бош етакчиси вазифасидан бошлаган. 1990-1991 йилларда Зомин тумани 9-мактаб ўзбек тили фани ўқитувчиси, 1991-2019 йилларда Зомин тумани 30-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси, 2019-2019 йилларда Зарбдор тумани 30-умумтаълим мактабида директори лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилдан Зарбдор тумани 30-умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Г.Юлдошева 1991 йилдан Оқар маҳалласида доимий яшаб келмоқда
“Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Анорбоев Давронбек Пармонович 1971 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Мутахассислиги-олим-аграном. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Анорбоев Давронбек Пармонович 1993-1995 йилларда Зарбдор туманидаги Тараққиёт МФЙ да ёрдамчи аграном, 1995-1996 йилларда Зарбдор туманидаги “Тараққиёт” МФЙ биринчи бўлим бригада бошлиғи вазифаларида ишлаган. 1997 йил июнь ойидан Зарбдор туманидаги “Тошкесган” фермер хўжалиги иш юритувчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Д.Анорбоев 1971 йилдан буён “Тараққиёт” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Шерматов Хусниддин Байбутаевич 1973 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. Мутахассислиги-иқтисодиёт (сув хўжалигида). Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Шерматов Хусниддин Байбутаевич 1990-1991 йилларда Зарбдор тумани 11-ўрта мактабида бошланғич синф ўқитувчиси, 1991-2002 йилларда Зарбдор тумани Тараққиёт давлат хўжалиги ҳисобчиси, 2003-2003 йилларда Зарбдор тумани “Фахриддин-4” фермер хўжалигида ҳисобчиси, 2003-2006 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиали касса амалиёти бўлими №3 шахбоча бухгалтер-назоратчиси, 2006-2008 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиали №1 сайёр касса бухгалтер-назоратчиси, 2008-2008 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиали №1 шахбоча бухгалтер-назоратчиси, 2008-2008 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиали №3 шахбоча бухгалтер-назоратчиси, 2008-2011 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиали №3 шахбочада кассир, 2011-2013 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиали №3 шахбоча бухгалтер-назоратчиси, 2013-2014 йилларда Давлат тижорат Халқ банкининг Зарбдор филиалида 3-жамғарма касса кассири, 015-2016 йилларда Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ Зарбдор туман электр тармоқлари корхонасида электр сотиш бўлими иккинчи тоифали электромонтёри, 2016-2016 йилларда Зарбдор тумани “Қуёшли юрт саҳовати” фермер хўжалиги ишчиси, 2016-2017 йилларда Зарбдор тумани “Давр-Эзгу-Омад” фермер хўжалиги раҳбари, 2017-2018 йилларда Зарбдор тумани “Тараққиёт сув манбаи” сув истеъмолчилар уюшмаси раҳбари, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ҳузуридаги фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш маркази директори, Зарбдор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2021 йил август ойидан Зарбдор тумани Кериз фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда
Х.Шерматов 1973 йилдан буён “Тараққиёт” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Шарқ Юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Холбоев Жамолиддин Яхшибоевич 1970 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-рус тили ва адабиёти. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Холбоев Жамолиддин Яхшибоевич 1992-1995 йилларда Зомин тумани 43-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси, 1995-2002 йилларда Зомин тумани 61-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. 2002 йил сентябр ойидан Зарбдор тумани 13-умумтаълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Ж.Холбоев 2004 йилдан буён Шарқ Юлдузи маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Хасанов Мусурмон 1955 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1982 йилда Тошкент Қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги-олим-агроном. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Хасанов Мусурмон 1973-1977 йилларда Зомин тумани 71-сонли қурилиш пудратчи ишчиси, 1977-1983 йилларда Тошкент Қишлоқ хўжалиги институти, 1983-2002 йилларда Зарбдор тумани “Шарқ юлдузи” сув истеъмолчилари уюшмаси агрономи, 2002-2016 йилларда Зарбдор тумани “Бахром-1” фермер хўжалиги раҳбари лавозимларида ишлаган. 2019 йил май ойидан Зарбдор тумани “Шарқ юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Х.Мусурмонов 39 йилдан буён Шарқ Юлдузи маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Янгикент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Қаршибоев Хусан Маматович 1970 йилда Сирдарё вилояти, Сардоба туманида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги-микроэлектроника. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Қаршибоев Хусан Маматович 1995-1996 йилларда Зарбдор туман Истиқбол бирлашмасида ҳисобчи, 1996-1999 йилларда Зарафшон ижара ширкатлар бирлашмасида ҳисобчи, 1999-2001 йилларда Зарбдор тумани Истиқбол хўжалигида 3-ширкат раиси, 2001-2006 йилларда Зарбдор тумани “Умид дунёси” фермер хўжалиги раиси, 2006-2008 йилларда Зарбдор тумани Муруват агросаноат бошқармасида бригада раиси, 2009-2010 йилларда Зарбдор туманида хўжалик агрономи, 2010-2012 йилларда Зарбдор тумани “Фидокор захматкаш” фермер хўжалиги иш юритувчиси, 2012-2020 йилларда Зарбдор туман Истиқбол сув истеъмолчилари уюшмаси раиси, 2020-2022 йилларда Зарбдор тумани “Jizzakh Organic” кластерда бригада агрономи вазифаларида ишлаган. 2022 йилдан Зарбдор тумани “Дароматли режа” фермер хўжалиги раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Х.Қаршибоев 40 йилдан буён “Янгикент” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Исманов Собир Махмудович 1965 йилда Тошкент вилояти, Бўка туманида туғилган, маълумоти олий, 1989 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-математика-физика. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Исманов Собир Махмудович меҳнат фаолиятини 1989 йилда Зарбдор туман 18-умумтаълим мактаби математика-физика фани ўқитувчиси вазифасидан бошлаган ва ҳозирга кунга қадар ушбу мактабда ўқитувчи вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
С.Исманов 1980 йилдан “Янгикент” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.