Бугун 13 май куни Зарбдор туман ҳокимлигида онлайн режимда Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифат ўқув соати бўлиб ўтди.
Жумладан ушбу сиёсий-маърифат ўқув соатида ҳам Зарбдор туман ҳокимлигининг 17 нафар ходимлари қатнашди.
Ушбу сиёсий-маърифат соатида Тошкент ШҲТ дипломатияси форуми, III халқаро рейтинглар форуми тавсилотлари ҳамда Хуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) каби масалаларга тўхталиб ўтишди.