Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги "Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллар) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ҚҚ-320-сонли Қарорига асосан 2022 йил 16 май кунидан бошлаб Зарбдор туманидаги маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтади.
Азиз тумандошлар ушбу сайловларда фаол иштирок этайлик!
Жорий йилнинг 18 май куни:
- “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 29-умумтаълим мактаби биносида;
- “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да Зарбдор 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида;
- “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 1-сон касб-ҳунар мактаби биносида;
- “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 15-умумтаълим мактаби биносида;
- “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 7-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Караев Шухрат Мустафакулович 1973 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги-олим-агроном. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Караев Шухрат Мустафакулович 1996-2010 йилларда Зомин тумани “К Шавкат” фермер хўжалиги раиси, 2010-2020 йилларда вақтинча ишсиз, 2020-2021 йилларда Зарбдор тумани “Пахтокор ТЭКС” масъулияти чекланган жамиятда аграном вазифаларида ишлаган. 2021 йил август вақтинча ишсиз.
Ш.Караев 31 йилдан буён “Ёшлик” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Мамирзаев Бахтиёр Абдурахмонович 1972 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Ставрапол Давлат институтини тамомлаган. Мутахассислиги-рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Мамирзаев Бахтиёр Абдурахмонович 1994-2009 йилларда Зомин тумани 52-мактабда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 2010-2012 йилларда Зомин тумани 52-мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2012-2018 йилларда Зомин тумани 52-мактаб директори лавозимларида ишлаган. 2018 йил сентябр ойидан Зарбдор тумани 29-мактаб рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Б.Мамирзаев 1988 йилдан “Ёшлик” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Худоярова Гулзода Файзуллаевна 1964 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон туманида туғилган, маълумоти олий, 1985 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-агрономия, Давлат ва жамият қурилиши. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Худоярова Гулзода Файзуллаевна 1985-1986 йилларда Гулистон тумани “К.Маркс” жамоа хўжалиги биолабораторияси катта аграноми, биолаборатория мудири, 1986-1990 йилларда Гулистон тумани комсомол қўмитаси котиби, 1990-1995 йилларда Зарбдор тумани партия қўмитаси йўриқчиси, 1995-1998 йилларда Зарбдор туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, 1998-2002 йилларда Зарбдор туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси, 2003-2005 йилларда Зарбдор туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2005-2007 йилларда Зарбдор тумани Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, бандликка кўмаклашувчи марказ директори, 2008-2009 йилларда Зарбдор туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўлими бошлиғи, 2009-2012 йилларда Зарбдор ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи, 2012-2018 йилларда Самарқанд тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директорининг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари, 2019-2020 йилларда Зарбдор тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси вазифаларида ишлаган. 2020 йил май ойидан Зарбдор тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Г.Худоёрова 1990 йилдан буён Мустақиллик маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Бурибоева Дилдора Турдибековна 1975 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-биология ва инсон ҳаёти фаолияти муҳофазаси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Бурибоева Дилдора Турдибековна 1994-2010 йилларда Зарбдор тумани 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2010-2011 йилларда Зарбдор тумани Ахборот касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2012-2012 йилларда Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмаси врач лаборанти, 2014-2014 йилларда Зарбдор тумани 14-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2017-2017 йилларда Зарбдор тумани Халқ таълими бўлими методисти, 2017-2019 йилларда Зарбдор тумани 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси, 2020-2020 йилларда Зарбдор тумани 5-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори, 2020-2021 йилларда Зарбдор тумани 1-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимларида ишлаган. 2021 йил ноябр ойидан Зарбдор тумани Мактабгача таълим бўлимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Д.Бурибоева 7 йилдан буён Мустақиллик маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Равот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Товбаев Ғайрат Мухторович 1960 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 1982 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Товбаев Ғайрат Мухторович 1982-1984 йилларда Зарбдор хўжалигида техника хавфсизлиги муҳандиси, 1984-1986 йилларда 13-ҳунар-техника билим юртида ишлаб чиқариш таълими устаси, 1986-1988 йилларда 13-ҳунар-техника билим юртида бош уста, 1988-1989 йилларда 13-ҳунар-техника билим юртида ўқув ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда 13-ҳунар-техника билим юртида махсус фан ўқитувчиси, 1990-1990 йилларда Зарбдор тумани 133-автокорхонада бош механик, 1990-1992 йилларда Зарбдор тумани 133-автокорхонада автогараж мудири, 1992-1993 йилларда Зарбдор тумани 21-хўжаликда ёнилғи мойлаш материаллари мудири, 1993-2006 йилларда Зарбдор тумани “Барҳаёт” фермер хўжалигида иш юритувчи, 2006-2007 йилларда “Дашт шамоли” фермер хўжалигида иш юритувчи, 2007-2012 йилларда Зарбдор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида махсус фан ўқитувчиси, 2012-2020 йилларда Зарбдор қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш таълими устаси вазифаларида ишлаган. 2020 йил сентябр ойидан Зарбдор касб-ҳунар мактабида ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимида ишлаб келмоқда.
Ғ. Товбоев 34 йилдан “Равот” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Рисқулов Бахриддин Пардабоевич 1980-1982 йилларда Зарбдор тумани Ударник савхози ишчиси, 1982-1989 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти талабаси, 1988-1989 йилларда Жиззах вилояти Суғурта бошқармаси тафтишчиси, 1989-1989 йилларда Зомин тумани қурилиш ҳисобчиси, 1989-1990 йилларда Жиззах вилояти Сув хўжалиги бошқармаси ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси, 1990-1990 йилларда Зомин тумани Молия бўлими инспектори, 1990-1993 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси фуқаролардан шикоятлар ва жамоат ташкилотларидан олинадиган солиқлар бўлими катта инспектори, 1993-1994 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси билвосита солиқлар ва йиғимлар бўлими катта инспектори, 1994-1997 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш бўлими катта инспектори, 1997-1998 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси текширишларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича инспектори, 1998-1999 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш бўлими катта инспектори, 1999-2000 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиққа тортиш бўлими бош инспектори, 2000-2000 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш бўлими катта инспектори, 2000-2002 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш шўъбаси бошлиғи, 2002-2004 йилларда Зарбдор тумани Молия бўлими мудири вазифасини бажарувчиси, 2004-2005 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи, 2005-2010 йиллар Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари айланмасини таҳлил қилиш бўйича катта инспектори, 2010-2013 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси камерал назорат шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, 2013-2014 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси ҳужжатлар бўйича текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори, 2014-2017 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси солиқ текширувлари бўлими давлат солиқ бош инспектори-тафтишчиси, 2017-2018 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси назорат-тафтиш бўлими давлат солиқ бош инспектори-тафтишчиси, 2018-2019 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими давлат солиқ катта инспектори, 2019-2020 йилларда Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими давлат солиқ катта инспектори вазифаларида ишлаган. 2020 йил август ойидан пенсияда.
Б.Рисқулов 1963 йилдан буён “Равот” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Ишонқулов Бозорбой Каримович 1961 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1983 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-математика фани ўқитувчиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ишонқулов Бозорбой Каримович 1983-1987 йилларда Зарбдор тумани 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1987-1998 йилларда Зарбдор тумани 15-умумтаълим мактабида ўқув бўлими мудири, 1998-2011 йилларда Зарбдор тумани 15-умумтаълим мактаби директори лавозимларида ишлаган. 2011 йил август ойидан Зарбдор тумани 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Б.Ишонқулов 1961 йилдан буён Оқбулоқ маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Муродов Ўктам Ўролович 1960 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1981 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги-иқтисодчи. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Муродов Ўктам Ўролович 1981-1983 йилларда УПП трест “Бўстонсавхозстрой” меҳнат ва иш хақи инжинери, 1983-1984 йилларда ҳарбий хизматда, 1985-1986 йилларда УПП трест “Бўстонсавхозстрой” бош ҳисобчиси, 1986-1999 йилларда УМС трест “Бўстонсавхозстрой” бош ҳисобчиси, 1999-2011 йилларда Зарбдор тумани “Машина трактор парки” АЖ бош ҳисобчиси, 2011-2017 йилларда Зарбдор Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. 2017 йилдан Зарбдор тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Ў.Муродов 1960 йилдан буён Оқбулоқ маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Бобонов Худоёр Жўракулович 1965 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган, маълумоти олий, 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги-саноат бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Бобонов Худоёр Жўракулович 1983-1995 йилларда Зарбдор тумани Нурафшон хўжалик бўлимида бўлими бошлиғи, 1995-2002 йилларда Зарбдор тумани Нурафшон хўжалик бўлими бош иқтисодчиси, 2002-2007 йилларда Зарбдор тумани Нурафшон хўжалик бўлими бош ҳисобчиси, 2007-2010 йилларда Зарбдор тумани “Зарбдортумангаз” филиали назоратчиси, 2010-2014 йилларда Зарбдор тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби вазифаларида ишлаган. 2014 йил январ ойидан маҳалла фаоли.
Х.Бобонов 42 йилдан буён “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшаб келмоқда.
Муродқосимов Шухрат Абдурасулович 1973 йилда Сирдарё вилояти, Октябр туманида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент Кимё технологиялари институтини тамомлаган. Мутахассислиги-кимё фани ўқитувчиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Муродқосимов Шухрат Абдурасулович 1996-2000 йилларда Сирдарё вилояти Мирзачўл қурилиш бошқармаси устаси, 2000-2008 йилларда Зарбдор тумани 7-умумтаълим мактаби кимё фани ўқитувчиси, 2008-2009 йилларда Зарбдор тумани “Мурувват агро саноат” МЧЖ иш бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 2009 йил август ойидан Зарбдор тумани 7-умумтаълим мактаби кимё фани ўқитувчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Ш.Муродқосимов 22 йилдан буён “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшаб келмоқда.