Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги "Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллар) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ҚҚ-320-сонли Қарорига асосан 2022 йил 16 май кунидан бошлаб Зарбдор туманидаги маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтади.
Азиз тумандошлар ушбу сайловларда фаол иштирок этайлик!
Жорий йилнинг 19 май куни:
- “Лалимикор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 12-умумтаълим мактаби биносида;
- “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да Зарбдор 8-сон касб-ҳунар мактаби биносида;
- “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида;
- “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 16-00 да 32-умумтаълим мактаби биносида;
- “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида;
- “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 25-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Лалимикор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Эргашев Акбарали Бозорбоевич 1987 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги-энергетик. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Эргашев Акбарали Бозорбоевич 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси сержантлар таркибини тайёрлаш олий курси курсанти, 2015-2017 йилларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлими ижтимоий сиёсий оммавий маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди катта инспектори, 2019-2019 йилларда Зарбдор тумани Пенсия жамғармаси бўлимида хўжалик мудири вазифаларида ишлаган. 2019 йил ноябр ойидан Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти Зарбдор туман партия ташкилоти раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
А.Эргашев 1987 йилдан буён “Лалмикор” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Тошбоева Дилноза Ўктамовна 1982 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2021 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-тасвирий санъат ва мухандислик графикаси фани ўқитувчиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Тошбоева Дилноза Ўктамовна меҳнат фаолиятини 2001 йилда Зарбдор тумани 12-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасидан бошлаб, ҳозирги кунга қадар ушбу мактабда ўқитувчи вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Д.Тошбоева 1987 йилдан буён “Лалмикор” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Хатамов Мелихози Холбоевич 1963 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институтини тамомлаган. Мутахассислиги-инженер-гидротехник. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Хатамов Мелихози Холбоевич 1978-1982 йилларда Зарбдор тумани “Юксалиш” хўжалиги ишчиси, 1982-1984 йилларда ҳарбий хизматда, 1984-1987 йилларда Зарбдор тумани “Бўстонсовхозстрой” трестига қарашли 35-механизациялашган кўчма колонна дурадгори, 1987-1991 йилларда Зарбдор тумани “Бўстонсовхозстрой” трестига қарашли 4-механизациялашган кўчма колонна дурадгори, диспетчери, 1991-1992 йилларда Зарбдор туман комсомол қўмитаси котиби, бўлим мудири, 1992-1995 йилларда Зарбдор тумани “Мирзачўл бирлашмаси” суғориш тармоқлари катта мироби, 1995-1995 йилларда Зарбдор тумани “Сўғдиёна” хўжалиги ходимлари билан ишлаш бўлими бошлиғи, 1995-1997 йилларда Зарбдор тумани “Элита” ишлаб чиқариш тижорат фирмаси классификатори, 1997-2008 йилларда Зарбдор тумани “Шарқ юлдузи” сув истеъмолчилар уюшмаси бош мироби, 2008-2013 йилларда Зарбдор тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2013-2016 йилларда хусусий тадбиркор бўлиб фаолият юритган. 2016 йилдан Зарбдор тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
М.Хатамов 1963 йилдан буён Янгиҳаёт маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Алимова Дилфуза Мирзаевна 1970 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 2007 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-меҳнат таълими. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Алимова Дилфуза Мирзаевна 1988-1996 йилларда Зарбдор тумани 4-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, 1996-2008 йилларда Зарбдор тумани 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2008-2009 йилларда Зарбдор тумани 8-умумтаълим мактаби ўқув бўлими мудири, 2014-2017 йилларда Зарбдор тумани 3-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси, 2018-2019 йилларда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Зарбдор туман кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020 йилдан Зарбдор тумани 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Д.Алимова 33 йилдан буён Янгиҳаёт маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Маматов Нуриддин Абдураимович 1966 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1992 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институти Жиззах филиалини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Маматов Нуриддин Абдураимович 1983-1984 йилларда Зарбдор тумани 73-ПМК 3-объектида 2-разрядли ишчи, 1984-1986 йилларда ҳарбий хизматда, 1988-1989 йилларда “Жиззахқурилиш”да 2-разрядли бетон қуювчи, 1989-1989 йилларда Зарбдор тумани 3-ПМК ишчиси, 1989-1991 йилларда Зарбдор тумани РСУ-190 3-разрядли бетон қуювчи, 1991-1992 йилларда Зарбдор тумани РСУ-190 устаси, 1992-1993 йилларда Зарбдор қишлоқ ва сув хўжалиги махсулотларини тайёрлаш ва алмаштириш фирмаси омбор мудири, 1993-1993 йилларда Зарбдор тумани 8-ПМК 5-разрядли бетон қуювчи, 1993-1995 йилларда Зарбдор тумани 8-ПМК устаси, 1995-1998 йилларда Зарбдор тумани 8-ПМК иш бошқарувчиси, 1998-2005 йилларда Зарбдор тумани деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасида фермер хўжаликларига ер ажратувчи, 2005-2006 йилларда Зарбдор тумани Тараққиёт фермер хўжалиги ҳисобчиси, 2014-2016 йилларда Зарбдор тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси мутахассиси вазифаларида ишлаган. 2016 йил октябр ойидан “Ўзагросуғурта” Зарбдор тумани филиали суғурта агенти вазифасида ишлаб келмоқда.
Н. Маматов 18 йилдан буён “Ойбек” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Норбоева Юлдуз Қодировна 1983 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2006 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-ўзбек тили ва адабиёти. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Норбоева Юлдуз Қодировна 2001-2003 йилларда Зомин тумани 37-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2005-2019 йилларда Зарбдор тумани 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан Зарбдор тумани 3-умумтаълим мактаби директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Ю. Норбоева 18 йилдан “Ойбек” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Ризаев Зафар Эргашевич 1984 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2005 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2009 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-технолог, солиқлар ва солиққа тортиш. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ризаев Зафар Эргашевич 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси масофавий ўқитиш маркази менежери, 2008-2009 йилларда Юқори Чирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси “Бухгалтерия ҳисоби ва бутлаш” бўлими етакчи бухгалтери, 2009-2010 йилларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани давлат солиқ инспекциясида “Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси” бўлими бюджетдан ташқари мақсадли жамғарма маблағлари шўъбаси катта давлат солиқ инспектори, 2010-2011 йилларда Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими участка солиқ инспекторлари фаолиятини ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, 2011-2013 йилларда Зарбдор Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2014-2014 йилларда Зарбдор “Версал” хусусий корхонаси раҳбари, 2014-2015 йилларда Зарбдор тумани “Pluton” оилавий корхонаси иш юритувчиси, 2015-2016 йилларда Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси махсус фонд назорат бўлими давлат солиқ инспектори, 2016-2017 йилларда Зарбдор тумани Давлат солиқ инспекцияси чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги нақд хорижий валюта муомиласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш қисқа муддатли текширувларни ташкил этиш шўъбаси бошлиғи, 2017-2018 йилларда “Gruss Insurance” Суғурта компанияси Зарбдор филиали директори, 2019-2021 йилларда Зарбдор туман ҳокимлиги молия-иқтисодёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси, 2021-2021 йилларда Зарбдор тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш бўлими қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳаси, истеъмол бозори, ташқи иқтисодий фаолият ва минтақалараро ҳамкорликни мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифаларида ишлаган. 2021 йил сентябр ойидан Зарбдор тумани “Zarena-zarex” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
З.Ризаев 1984 йилдан буён “Нуробод” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Ашурова Динора Бахридиновна 1984 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2005 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-физика-астрономия. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ашурова Динора Бахридиновна 2007-2014 йилларда Зарбдор тумани 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2014-2018 йилларда Зарбдор қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2018-2019 йилларда Зарбдор туман 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан Зарбдор тумани 32-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда.
Д.Ашурова 24 йилдан “Нуробод” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Боймуродова Жумахол Норбоевна 1957 йилда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, маълумоти олий, 1988 йилда Тошкент электр алоқа институтини тамомлаган. Мутахассислиги-электр алоқа муҳандиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Боймуродова Жумахол Норбоевна 1975-1982 йилларда Зарбдор тумани алоқа бўлими телефонисткаси, 1982-1988 йилларда Тошкент электр алоқа институти талабаси, 1988-2000 йилларда Зарбдор тумани алоқа бўлими муҳандиси, 2001-2001 йилларда “Жиззах-телеком” шўъба корхонаси Зарбдор филиали техник директори вазифасини бажарувчиси, 2001-2008 йилларда “Жиззах-телеком” филиали Зарбдор туман телекоммуникация боғламаси бошлиғи, 2008-2016 йилларда Зарбдор тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2016-2016 йилларда Зарбдор тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи вазифаларида ишлаган. 2016 йилдан Зарбдор тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Ж. Боймуродова 12 йилдан буён “Ойбек” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Мустафақулова Дилафруз Абдувалиевна 1980 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 2021 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Мустафақулова Дилафруз Абдувалиевна 1999-2004 йилларда Зарбдор тумани 22-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2004-2009 йилларда Зарбдор тумани 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. 2009 йил август ойидан Зарбдор тумани 3-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Д. Мустафақулова 15 йилдан “Тинчлик” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
“Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Бозаров Абдували Мавланович 1968 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тимирязев номидаги Москва академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-олим-агроном. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Бозаров Абдували Мавланович 1994-1995 йилларда Зарбдор тумани қишлоқ хўжалигига кимёвий хизмат кўрсатиш бирлашмаси биоҳосилоти, 1996-1998 йилларда Зарбдор тумани “Ниҳол” хўжалиги бўлим ҳосилоти, 1998-2003 йилларда Зарбдор тумани “Ниҳол” хўжалиги бош ҳосилоти, 2004-2007 йилларда Зарбдор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси, 2007-2009 йилларда Зарбдор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2009-2013 йилларда Зарбдор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси, 2013-2015 йилларда Зарбдор тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2015-2018 йилларда Зарбдор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи бўлим мудири, 2018-2019 йилларда Зарбдор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йил май ойидан Зарбдор тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
А.Бозаров 1968 йилдан буён “Навоий” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.
Эшбоева Саодат Уроловна 1972 йилда Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-она тили ва адабиёти ўқитувчиси. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Эшбоева Саодат Уроловна меҳнат фаолиятини 1995 йилда Зарбдор тумани 9-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси вазифасидан бошлаб, ҳозирги кунга қадар ушбу мактабда ўқитувчи вазифасида ишлаб келмоқда.
С.Эшбоева 29 йилдан “Навоий” маҳалласида доимий яшаб келмоқда.