Яқинда республикамиз Президенти томонидан бўлиб ўтган видео селектор йиғилишида кўриб чиқилган истеъмол товарлари ва озиқ- овқат маҳсулотларини бозорда нархини оширмаслик юзасидан масъулларга керакли топшириқлар берилди. Зарбдор туман сектор раҳбарлари Зарбдор деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар ва савдо тизими ходимлари билан бирма-бир суҳбат олиб борди.
Сектор раҳбарлари нон маҳсулотлари тайёрланаётган цехлар, бозорлардаги нарҳ навони ўрганиб чиқишди. Гўшт, нон, ёғ, гуруч, шакар, сабзи, пиёз, картошка буғдой, тухум ва ошхоналарда тайёрланган маҳсулотларнинг нархи ва сифатини кўришди.