Юртимизда ёшларни, ҳусусан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва янги иш ўринлари билан таъминлаш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларда мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тарақиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.
Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини ўрганиш ва хал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилди.
Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан туғилганлик ҳақида гувохнома ва фуқаролик паспортини олиш, судга даъво аризаси киритигани учун ундириладиган давлат божи тўловлари ва бошқа ҳаражатларни сектор раҳбари ҳулосасига асосан тўлаб бериш белгиланган.
Шу боис Зарбдор тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси Дж.Эсанов ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ва бошқа мутассади ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда ҳудудда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди.
Мазкур қабул жараёнида тумандаги маҳалла фуқароларнинг “Аёллар дафтари”га киритилган жами 82 нафар нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.
Қабул қилинган хотин-қизларнинг 15 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, қолганлари эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади. Қабулга келганларнинг барчаси олган ҳуқуқий тушунтиришлардан ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди.
Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати