Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95

Расмий муносабат

02 февраль 2022 йил
326
0

 Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани Шарқ Юлдузи МФЙ Бахт қишлоғидаги кўча Август-Сентябр ойларида онлайн овоз беришда қишлоқ кўчасини шағаллаштириш учун энг кўп овоз йиғилиб, 260 миллион сўм шағаллаштиришга пул ажратилиши керак бўлган. Декабр ойида чамаси 900 метр масофа шағаллаштирилган. Шағал жуда сифатсиз бўлиб, 60-70 % тупроқ аралашган, бир марта ёмғир ёққанда шағал оқиб кетганлиги танқид қилинган.

Зарбдор туманидаги Шарқ Юлдузи маҳалла фуқаролари йиғини Бахт қишлоғи аҳолиси томонидан онлайн овоз беришда қишлоқ кўчасини шағаллаштириш учун энг кўп овоз йиғилиб, 260 миллион сўм шағаллаштиришга пул ажратилиши керак бўлган. Декабр ойида чамаси 900 метр масофа шағаллаштирилган. Шағал жуда сифатсиз бўлиб, 60-70 % тупроқ аралашган, бир марта ёмғир ёққанда шағал оқиб кетганлиги борасида мурожаат қилишган.

Хўш уларнинг мурожаатлари қай тарзда ҳал этиш чоралари кўрилади? Аҳоли ушбу мурожаат йўллашдан олдин тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларига муаммони айтишганми?

Ш.Юлдузи маҳалласи Бахт қишлоғининг кўчаси ёғингарчилик мавсумида аҳоли қатнови учун ноқулайликлар туғдираётган экан, лекин Шарқ Юлдузи МФЙ Бахт қишлоғи 2021 йил Ўзбекистон Республикаси “Очиқ бюджет” портали дастури доирасида пул маблағлари ажратилган бўлиб, Бахт қишлоғини асосий йўлга боғлайдиган кўча ҳароб аҳволда бўлганлиги боис 2021 йил сентябрь ойида Зарбдор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2,4 км йўл тўлиқ асфальтлаштирилган.

Олдинги ҳолати

 Ҳозирги ҳолати

2021 йил сектор раҳбарлари ташаббуси билан нафақат Бахт қишлоғи, балки тумандаги бошқа маҳалла кўчалари ҳам ҳашар йўли орқали шағаллаштирилган. Бахт қишлоғи кўчалари “Ҳашар йўли” билан шағаллаштиришнинг биринчи босқичида 400 метр, иккинчи босқичда 750 метр ички йўллар шағаллаштирилган.

Қишлоқнинг ушбу кўчаси пастликда жойлашганлиги боис ёғингарчилик вақтида, кўча хақиқатдан ҳам шағал ётқизилган бўлсада, ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Ушбу маҳалланинг раиси, ҳокимият вакиллари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига мурожаат этганида ҳам масалага шу ернинг ўзида ечим топилар эди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Зарбдор туман ободонлаштириш бошқармаси бош мухандиси Ойбек Олмонов билан бўлган суҳбатда Шарқ Юлдузи Бахт қишлоғининг кўчалари Республика бюджет маблағлари ҳисобидан 2022 йил 2-чорагида 850 метр ички хўжалик йўлларини шағаллаштириш ишлари режалаштирилганлигини маълум қилди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
31 январь 2022, Понедельник
АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар