Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИШ УЧУН ТАЛАБГОР ЎША ЕРДА ПРОПИСКАДА БЎЛИШ ШАРТМИ

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИШ УЧУН ТАЛАБГОР ЎША ЕРДА ПРОПИСКАДА БЎЛИШ ШАРТМИ

30 май 2023 йил
92
0

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ҳақиқатдан хам болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади деб кўрсатилган. 

Лекин, юқоридаги низомда яна битта норма бор. У нормага кўра, ижтимоий нафақа олишда оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ваҳоказо..), ариза берувчи бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, фақат Сиз эмас ижтимоий нафақа олиш учун Сизни ўрнингизга ўша ерда доимий пропискада бўлган исталган оила аъзолардан бири (Масалан турмуш ўртоғингиз) ариза топшириши мумкин. Бунинг учун Сиз албатта қизлик уйингиздан рўйхатингизни кўчириб келишингиз шарт эмас.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зарбдор туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар