БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛИШ УЧУН ОИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИК ДАРОМАДИ ХИСОБЛАНАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.
Яъни, болалар нафақаси чиқиши учун даромад хисоблашда Сиз қайси ойда ариза берган бўлсангиз ўша ойдан олдинги уч ой, масалан ноябрда ариза берсангиз октябрь, сентябрь, август ойларидаги даромадингиз хисобланиши керак.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зарбдор туман бўлими
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
20 июнь 2022, Понедельник
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Изоҳлар (0)