Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Ўзбекистон Республикаси Конситутциясига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Конситутциясига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамаси

20 июль 2022 йил
315
0

Зарбдор туман адлия бўлими ходимилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конситутциясига ўзгартириш  ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамаси тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (ЎРҚ-779-сон) Қонуни мазмун моҳияти ва аҳмияти тушунтирилди.

Жумладан, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутишини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга (янги таҳрири) юзасидан

Хусусан,  референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Тегишли ўзгартириш 8-модданинг 1-қисмига киритилганлиги;

- бошқа давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга мандатлар берадиган орган белгиланди. Бу - Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси. Қўшимча 8-модданинг 3-қисмига киритилганлигини;

- 9-модда 3-қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида референдум ўтказувчи участка комиссиясини камида уч кун олдин хабардор қилиши кераклигини;

- референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўла олмайдиган шахслар белгиланди. Уларга сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар киради. Ўзгартириш 23-моддага киритилганлигини;

- 24-модда 4-қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, референдум ўтказувчи комиссияларнинг аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланишини;

- Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Олий судга шикоят қилиш муддати қисқартирилди. Илгари бу муддат 10 кунни ташкил этарди.

25-моддага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда бу муддат 5 кунни ташкил қилишини;

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларидан бир-нечтаси сўзга чиқиб, юқорида айтиб-ўтилган фикрларга ўзларининг мунособатларини билдиришиб ўтишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар